Жаҳон | 00:07 / 19.04.2020
20850
1 дақиқада ўқилади

Россия коронавирусга чалиниш ҳолатлари энг кўп қайд этилган мамлакатлар ўнталигига кирди

Россияда 36 мингдан ортиқ киши касаллик юқтиргани аниқланган. Кейинроқ рўйхатдаги ўнталикда Россия ўрнига Бельгия жойлашди.

Фото: Кирилл Зыков

Россия коронавирусга чалиниш ҳолатлари энг кўп қайд этилган мамлакатлар рўйхатида ўнинчи ўриндан жой олди. 

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, мамлакатда 36 793 нафар бемор қайд этилди. Бир сутка ичида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 4,8 мингта янги ҳолат қайд этилди. Россияда жами 313 киши ушбу касалликдан вафот этди.

Кейинроқ рўйхатнинг ўнинчи поғонасига Россия ўрнига Бельгия жойлашди. Бу мамлакатда 37 183 нафар касаллик юқтирганлар қайд этилган, 5,4 минг киши вафот этган.

13 апрель куни Россия бу рўйхатнинг 15-қаторида эди.

Коронавирусга чалиниш билан боғлиқ энг кўп ҳолат АҚШда қайд этилган. Охирги маълумотларга кўра, бу ерда 715 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланган, 37 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Мавзуга оид