11:08 / 20.04.2020
43272

Долларнинг расмий курси ошишда давом этмоқда

Марказий банк 21 апрелдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 16,94 сўмга ошиб, бир доллар 10137,94 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 85,83 сўмга тушиб, 11026,02 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси ҳам 1,67 сўмга арзонлаган ва 1 рубль 137,02 сўмни ташкил этган.

15 апрель куни Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 10 минг сўмлик нуқтадан ўтганди.

Top