Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озиқ-овқат дўконлари фаолиятини чеклаш чоралари жорий этилмаган - ДСҚ
Ўзбекистонда озиқ-овқат дўконлари фаолиятини чеклаш чоралари жорий этилмаган. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров айтиб ўтди.
Фото: Getty Images
Билдирилишича, мамлакатда озиқ-овқат дўконлари фаолияти соат 19:00дан кейин ёпилиши шартлиги бўйича чекловлар жорий этилмаган.
“Республика махсус комиссиясининг бугунги кунга қадар ўтказилган йиғилишларида озиқ-овқат дўконлари фаолиятини чеклаш назарда тутилмаган.
Тадбиркорлик субъектлари иш режимларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга ва балки шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан дўконларни одатдаги вақтдан бироз эрта тугатаётган бўлиши мумкин”, - дейди М.Назаров.
Бундан олдин, карантин туфайли солиқ тушумлари қанчага камайгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
18:38 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси тузилди. Унга Азизбек Урунов раис бўлди
19:09 / 11.05.2026