Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
Ўзбекистон президенти қарори билан Иброҳим Эргашев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълум қилинишича, Эргашев Иброҳим Кенжабоевич Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Ушбу тайинловга қадар у Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига раҳбарлик қилиб келган. Фаолияти давомида фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, ўсимликлар карантини тизимини такомиллаштириш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини назорат қилиш ҳамда соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилган.
Янги лавозимда Иброҳим Эргашев инвестицияларни жалб қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш каби йўналишларда фаолият олиб бориши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026
Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026