Коронавирус тарқалишини тўхтата олган Ҳонгконг карантин муддатини узайтирди
Коронавирус эпидемияси сабабли Ҳонгконг ҳукумати томонидан киритилган чеклов чоралари яна икки ҳафтага узайтирилди. Бу ҳақда Ҳонгконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам маълум қилди.
Лам 23 апрель куни тугаши лозим бўлган карантин камида 7 майгача узайтирилишини эълон қилди.
«Ҳозир қувонишнинг вақти эмас. Агар бўшашсак, барча қилган ишларимиз чиппакка чиқади», деди у.
Аммо унинг айтишича, айрим чоралар юмшатилади.
Кеча Ҳонгконгда март ойидан буён илк марта коронавирус юқтириш билан боғлиқ бирортаям ҳолат қайд этилмади. Январдан бери бу ерда 1025 киши коронавирусга чалинган ва тўрт киши вафот этган.
Ҳонгконг бунга назорат чоралари орқали эришди: барча аҳоли тиббий ниқобда юрибди, ҳамма жойда қўлларни дезинфекцияловчи суюқликлар мавжуд, идоралар ва савдо марказларида ташриф буюрувчиларнинг ҳарорати ўлчанмоқда.
Ҳукумат қатъий карантин жорий этмади, аммо кўпчилик уйидан туриб ишламоқда. Ҳозирда мактаблар, спорт заллари ва кўнгилочар муассасалар ёпиқ бўлиб, хориждан кириш тақиқланган.
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
18:31 / 30.07.2024
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
17:05 / 30.07.2024
Қиличбоз Париждаги олтин учун рекорд бонусга эга бўлди
14:47 / 11.06.2024