Жаҳон | 17:16 / 23.04.2020
5518
2 дақиқада ўқилади

Франция ички ишлар вазири Шенген чегаралари очилишига қарши чиқди

Коронавирус тарқалиши сабабли март ойи ўрталарида Шенген ҳудуди мамлакатлари учинчи давлатлар фуқаролари учун ЕИга киришни 30 кунга тақиқлаган ҳамда Европа ҳудуди ичида ҳаракатланишни чеклаганди.

Фото: REUTERS

Чегараларни очиш тўғрисидаги қарор чегарадош давлатлардаги эпидемиологик ҳолат тўғрисидаги маълумотларга асосланиши керак, чегараларни очишга ҳали эрта, деди Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер BFMTV телеканали эфирида.

"Биз ўрта муддатли истиқболда Шенген ҳудудини умумевропа миқёсида очмаслигимиз керак деб ҳисоблайман ва бу республика президентининг хоҳишидир", - деди Кастанер.

У “чегаралар билан боғлиқ барча жараёнлар қўшни давлатлардаги эпидемиологик ҳолатга асосланиши керак”лигини таъкидлади.

"Биз Франция, Германия, Бельгия, Италия, Испания ва қўшни давлатлар билан назоратни сақлашимиз керак. Аммо шу билан бирга, бир мамлакатда яшаб, бошқасида ишлайдиганларни ҳам ҳисобга олишимиз лозим", - деб қўшимча қилди Кастанер.

Коронавирус тарқалиши сабабли март ойи ўрталарида Шенген ҳудуди мамлакатлари учинчи давлатлар фуқаролари учун ЕИга киришни 30 кунга тақиқлаган ҳамда Европа ҳудуди ичида ҳаракатланишни чеклаганди. Ҳужжатга кўра, бу дипломатларга ҳамда Евроиттифоқда узоқ вақт бўлишга рухсат олганлар ва Европа фуқароларининг оила аъзоларига тааллуқли эмас.

Мавзуга оид