Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадридда барча байрамлар ноябргача бекор қилинди
Эпидемия бошланганидан буён мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 213 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 22 мингдан ортиқ киши вафот этган. Энг оғир вазият Мадридда – бу ерда касалланганлар сони 60 мингдан ортиқ, 7,7 минг киши ҳаётдан кўз юмди.
Мадрид мэрияси ноябргача ўтказилиши режалаштирилган барча байрамларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бу ҳақда шаҳар вице-мэри Бегонья Вильясис маълум қилди. Тежалган пуллар – 4,1 миллион евро ижтимоий ёрдам учун сарфланади.
Унинг сўзларига кўра, оғир эпидемиологик вазият сабабли шу қарорга келинган.
Испания ҳозирда коронавирус қурбонлари бўйича дунёда учинчи (АҚШ ва Италиядан кейин) ва касалликка чалинганлар сони бўйича иккинчи ўринда (АҚШдан кейин) турибди. Эпидемия бошланганидан буён мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 213 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 22 мингдан ортиқ киши вафот этган. Энг оғир вазият Мадридда – бу ерда касалланганлар сони 60 мингдан ортиқ, 7,7 минг киши ҳаётдан кўз юмди.
Мавзуга оид
11:42 / 26.02.2026
Януковичнинг собиқ маслаҳатчиси ўлдирилиши: гумонланувчи ГФРда ушланди
09:30 / 19.01.2026
Испанияда икки поезд тўқнашуви оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025