Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тушкунлик терапияси». Қон плазмаси оғир беморларга ёрдам берадими?
Коронавирус эпидемияси бошланганига 4 ой бўлди. Дунё бўйича касаллар сони 2,5 миллиондан ошган бўлса-да, вирусга қарши вакцина ҳам, дори ҳам йўқ ва яқин орада пайдо бўлиши кутилмаяпти.
Дунё шифокорлари самарали терапия йўқлиги туфайли, коронавирус билан хасталанган ва шифо топган инсонларнинг қон плазмасини аҳволи оғир беморларга қуйиб, уларни қутқариб қолишга ҳаракат қилишмоқда.
Аммо даволашнинг бундай усули самарадорлиги исботланмаган, клиник синовлар эса энди бошланган, тиббиёт экспертлари эса уни қўллаш бўйича бир-бирига зид тавсияларни бермоқда.
Қон плазмаси билан даволаш назарияси оддий ва мантиқийдир. Шифо топган беморларнинг иммунитет тизими инфекцияга қарши курашишни ўрганиб олади. Улар вирусни зарарсизлантирадиган махсус оқсиллар – антинана ишлаб чиқади. Бу оқсиллар (иммуноглобулинлар) қоннинг суюқ қисми – плазма таркибида мавжуд бўлади. Назарияга кўра, уни соғайган донордан олиб, беморга қуйса, антитаналар янги хўжайини вужудидаги вирусларга қарши курашиши керак. Бу усул тиббиётда вирус инфекциялари профилактикаси учун кўпдан бери кенг тарзда қўлланмоқда.
Бироқ, тиббий доираларда уни коронавирусга қарши шифо деб эълон қилишга ҳеч ким шошмаяпти.
Чунки, ҳар қандай дорининг самарадорлиги ва хавфсизлиги клиник синовлар билан исботланиши керак. Янги коронавирус билан боғлиқ вазиятда улар ўтказилмаган. Илмий журналларда бу ҳақда эълон қилинган мақолалар эса шифокорларнинг бир неча беморларни даволаш тажрибаси билан ўртоқлашишдан иборат холос.
Барча расмиятчиликларга амал қилиш учун, коронавирус юқтириб олган ва ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган беморларни етарли миқдорда тўплаш, уларни тасодифий тарзда 2та гуруҳга ажратиш, биринчи гуруҳга антитана мавжуд бўлган донор қони плазмасини қуйиш, иккинчи гуруҳга эса плацебо (фойдасиз ва зарарсиз) эритмани қуйиш керак. Шундан сўнг, ҳар иккала гуруҳнинг даволаниш натижаларини таққослаш орқали, бу усулнинг қанчалик самарали ва зарарсиз эканини аниқлаш мумкин бўлади. Бу ягона тан олинган усулдир.
Бироқ, коронавирус пандемияси шароитида бундай синовларни ўтказишнинг имкони йўқ. Чунки, оғир касалларнинг синов гуруҳига қон плазмаси ўрнига плацебо қуйиш – уларни соғайиб кетиш учун ягона имкониятдан маҳрум қилиши мумкин.
Мумкин бўлган ягона йўл – реанимацияда ётган ва аҳволи оғирлашиб бораётган умидсиз беморни расман тавсия қилинмаган экспериментал усул билан даволашга уриниб кўриш.
SARS атипик пневмонияси бошланган 2003 йилда айнан шундай қилинган ва жуда кўп беморлар қутқариб қолинган. Кейинчалик, қон плазмасини қуйиш амалиёти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан сўнгги чора сифатида маъқулланди ва Эбола, яқиншарқнинг MERS вирусига қарши қўлланди.
Тиббиёт мутахассислари фикрига кўра, қон плазмасидан оммавий тарзда фойдаланиш жуда мушкул. Чунки қондаги антитаналарнинг етарли концентрацияси фақат 30 фоиз беморда бор холос ва уларнинг ҳаммаси ҳам донор бўлишга тайёр эмас.
Аммо қон плазмасидан фойдаланиш касаллик энди ривожланаётган беморларга ёрдам бериши ҳам мумкин. Вирусга қарши курашиш унинг нафас олиш йўлларидан қонга ўтиши биланоқ бошланиши керак. Вируснинг хавфли оқибатлари, хусусан, ўткир нафас етишмовчилиги келиб чиққанида, унга қарши курашдан фойда йўқ. Чунки у «ўз ишини бажарган» бўлади.
Вакцина эса инсон организмини ҳимояга ўргатади. Бу чақирилмаган меҳмон пайдо бўлиши билан, уни боғлаб, милицияга бериб юборишдек гап. Антитана эса вирус одам вужудини эгаллаб олганидан кейин пайдо бўлиши мумкин. Тиббиётда уни «тушкунлик терапияси» деб бежиз айтишмаган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025