14:43 / 23.04.2020
41618

Усмонов Ўзбекистонга яна 5 миллион доллар ажратди — Қўчқоров

Миллиардер ишбилармон Алишер Усмонов пандемия даврида Ўзбекистонга 20 миллион доллар хайрия қилганди. У яна 5 миллион доллар ажратган.

Фото: РИА Новости

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров 23 апрель куни ташкил этилган Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида келиб тушаётган йирик хайриялар бўйича маълумот берди.

«Бизга 600 миллиард сўмлик хайрия маблағлари келиб тушди. Хусусан, Алишер Усмоновдан 20 миллион доллар ажратди, бугун эса унинг номидан яна 5 миллион доллар келиб тушади. Ушбу маблағлар Зангиота туманида қурилаётган шифохонани жиҳозлаш учун сарфланади. Бундан ташқари, UzTex 1 миллион доллар ажратган, Навоийдаги «Бахт текстил» корхонаси 500 минг доллар, Туркиядаги «Tashkent Trade Centre» 200 минг доллар хайрия қилган», дейди у.

Қўчқоровнинг айтишича, Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармасига ўтказилган пуллар 71 миллиард сўмдан ошди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top