15:37 / 23.04.2020
3470

Хитой коронавирусга қарши курашиш учун ЖССТга 30 миллион доллар ажратди

Қайд этилишича, Хитой 11 март куни ЖССТга 20 миллион доллар ажратган.

Фото: Thomas Peter / Reuters

Хитой COVID-19 коронавирус инфекцияси билан курашиш учун ЖССТга яна 30 миллион доллар ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин ўз твиттерида маълум қилди.

"Хитой COVID-19 га қарши глобал курашни қўллаб-қувватлаш учун яна 30 миллион доллар нақд пул ажратишга қарор қилди", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Хитой 11 март куни ЖССТга 20 миллион доллар ажратган.

"Бу муҳим паллада ЖССТни қўллаб-қувватлаш – халқаро бирдамликни қўллаб-қувватлаш”, - деб ёзди Хуа Чуньин.

Аввалроқ Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштириш ҳажмини оширишини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ЖССТ бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатаётганини маълум қилган, унинг бу қарори дунёнинг бир қатор сиёсий арбоблари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан танқид остига олинганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top