Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусдан ҳимояловчи қоплама ишлаб чиқилди
Хитойлик олимлар коронавирусдан ҳимояловчи қоплама ишлаб чиқишди. Қопламани одамлар қўллайдиган ҳар қандай юзага, мисол учун, эшик дастаклари ва лифт тугмаларига пуркаш мумкин.
“Вирусга қарши қоплама” ишлаб чиқувчиларининг айтишича, қоплама 90 кун давомида сиртни микроблар ва вируслардан, жумладан коронавирусдан ҳимоя қилади. Ихтирони Ҳонгконг фан ва технология университети олимлари тақдим қилишган.
Таъкидланишича, қоплама пуркалганда юпқа плёнка ҳосил қилади. Бу плёнканинг ҳимояловчи хусусиятлари инсон териси билан таъсирлашганда фаоллашади. Плёнка зарарсизлантирувчи нанокапсулалар ва термосезгир полимерлардан иборат. Термосезгир полимерлар нанокапсулаларга инсон танаси ҳароратига жавоб беришга имкон беради ва вирус ҳамда бактерияларни йўқ қилади.
МАР-1 деб номланган қопламани ҳар қандай юзага, мисол учун, эшиклар дастаклари ва лифт тугмаларига пуркаш мумкин. Университет профессори Жозеф Кваннинг айтишича, қоплама ўз хусусиятини қуригандан кейин ҳам сақлаб қолади ва у тери ҳамда атроф-муҳитга зарарсиз ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025