Жаҳон | 02:06 / 28.04.2020
10567
2 дақиқада ўқилади

БМТ пандемиядан кейин “аввалгидек” бўлишини кутмасликка чақирди 

БМТ барча давлатлар ҳукуматларини пандемиядан кейин янги иқтисодиёт яратиш ва иш ўринларини кўпайтириш бўйича тезкор чоралар кўришга чақирди.

Фото: REUTERS

Бу ҳақда БМТнинг 27 апрелда эълон қилинган “COVID-19’га зудлик билан ижтимоий-иқтисодий жавоб беришнинг йўл харитаси” деб номланган маърузасида айтилган.

“Аввалгидек нормал шароитларга қайтилмайди, ҳукуматлар янги иқтисодиёт ва кўпроқ иш ўрни яратиш учун ҳаракат қилмоқлари лозим”, дейилган ҳужжатда.

Аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус пандемияси билан боғлиқ асосий ижтимоий-иқтисодий хавфлар таҳлили келтирилган маърузани тақдим қилган. “БМТ фаолиятининг энг муҳим жиҳатларидан бири Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳнамолигида соғлиқ учун таҳдидларга жавоб берилгандан кейин ҳаётларни сақлаб қолиш, одамларни ҳимоя қилиш, жамият учун энг яхши шароитларни яратиш ҳисобланади”, дейилган маърузада.  

БМТда “жавоб ҳаракатларининг учта асоси” келтирилди. Биринчиси – БМТ жамғармаси ва Швейцария хайрия жамғармаси назоратида одамлар саломатлиги учун таҳдидни бартараф этиш учун вирусга қарши кураш бўйича Бирдамлик жамғармаси (Solidarity Response Fund, март ойида коронавирусга қарши курашни молиялаштириш учун ЖССТ ташаббуси билан ташкил этилган) фаолияти. Иккинчиси – БМТнинг пандемияга глобал гуманитар жавоб бўйича режасини амалга ошириш. Ва ниҳоят, учинчиси – БМТнинг ижтимоий-иқтисодий тикланиш бўйича режасини бажариш.    

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид