Депутатлар Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи бўлиши учун овоз беришди
Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди.

Бугун, 28 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида кириши масаласини кўриб чиқишди.
Ушбу қарор бўйича йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатдан 86 нафари Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи бўлишини ёқлаган, 32 нафар депутат қарши бўлган, 14 нафари эса бетараф овоз беришган.
Регламентга кўра, энди Сенатнинг навбатдаги йиғилиши бу қарорни тасдиқлаши лозим.
Кейин Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИга иттифоқда кузатувчи мақомида иштирок этишни сўраб ариза топширади. Бу сўров тахминан бир ой ичида бўлиши кутилмоқда.
Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбасига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифи чоғида Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида аъзолик ҳақида расман эълон қилинади.
Олдинроқ «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров партия Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи бўлиб киришига қаршилигини билдирган эди. «Партия фракцияси иттифоққа аьзо мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларни давом эттириш керак деб ҳисоблайди», деганди у.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таиландга ишлаш учун бориб, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 15:12
-
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради
Жаҳон | 14:54
-
Украина Россиянинг янги юришига тайёрланмоқда
Жаҳон | 14:44
-
ҲАМАСга қарши қўзғалган ғазоликлар, рад этилган «Украинани талаш» режаси
Жаҳон | 13:46
Мавзуга оид

20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз

07:09 / 14.12.2024
Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашди

14:38 / 07.11.2024
«Туркий давлатлар ташкилоти ЕОИИга рақобатчи бўлади» – қирғиз сиёсатшуноси

22:40 / 19.10.2024