Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2100га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 11 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 1 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2086 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун жами 47та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 79 бемор соғайди.
Айни вақтгача 1212 киши касалликдан соғайган, бу Ўзбекистонда қайд этилган беморларнинг 58 фоизи деганидир. Яна 865 бемор шифохоналарда қолмоқда.
Жиззах ва Қашқадарё вирусдан холи ҳудудга айланган, Бухоро ва Андижонда ҳам беморларнинг кўп қисмига жавоб берилган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025