09:56 / 02.05.2020
8567

Ўзбекистон суғурта бозори бўйича статистика очиқланди

Республика бўйича суғурта суммаси жами 690 462,7 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, 2018 йилга нисбатан 15,6 фоизга ёки 93 012,4 млрд. сўмга кўпайди.

Фото: Shutterstock

2019 йил якуни бўйича ҳисобот маълумотларига кўра, 40 та суғурта компанияси томонидан 7 401 287 та шартнома тузилган ёки 2018 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда 112,0 фоизни ташкил этди.

Давстатқўм хабарига кўра, республика бўйича суғурта суммаси жами 690 462,7 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, 2018 йилга нисбатан 15,6 фоизга ёки 93 012,4 млрд. сўмга кўпайди. Ихтиёрий суғуртанинг улуши 68,0 фоиз (469 250,7 млрд. сўм) бўлса, 32,0 фоизи (221 212,0 млрд. сўм) мажбурий суғуртага тўғри келади. 

2019 йилда суғурта мукофотлари тушуми 2138,8 млрд. сўмни ташкил этди. Шундан ихтиёрий суғурта 1832,1 млрд. сўм (85,7 фоиз умумий суммадан), мажбурий суғурта 306,7 млрд. сўм (14,3 фоиз). 2019 йилда жами суғурта тўловлари ҳажми 808,6 млрд. сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврида 442,8 млрд. сўмни ташкил этган. 

Суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади. 

Top