Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида 13 нафар бемор соғайди
Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1242 нафарни ташкил этмоқда.
Пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 13 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари Тошкент вилоятида. Уларнинг 6 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 7 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 9 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йил туғилган.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 380 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 393 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1242 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025