Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада 46 маҳбус қочишга уриниш вақтида отиб ташланди
Венесуэланинг Гуанаре шаҳридаги маҳаллий турмада юз берган тўқнашувлар вақтида 46 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар жароҳат олди.
Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Лос-Льянос ахлоқ-тузатиш марказида маҳбусларнинг қочишга уриниши вақтида 46 маҳбус соқчилар томонидан отиб ташланган, номаълум сондаги кишилар жароҳат олган.
Воқеа оқибатида турма ходимлари ҳам жабр кўрган, жумладан турма раҳбари Карлос Торо бир нечта пичоқ жароҳати олган.
Маҳаллий шифохонада яраланганлар кўплиги сабабли тиббий қурилмалар ва донорлик қони тақчиллиги юзага келган. Таъкидланишича, шу сабабли қурбонлар сони ошиши мумкин.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари турмада юз берган тартибсизликлар тафсилотларини аниқлаштирмоқда.
Мавзуга оид
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026