Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магнус Карлсен онлайн супермусобақа ғолиби бўлди
Шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен Magnus Carlsen Invitational супертурнири ғолиби бўлди. Мусобақа онлайн режимда Chess24 сайтида ўтган.

Фото: Chess 24
Норвегиялик спортчи финалда америкалик Хикара Накамурани 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.
Мусобақада дунёнинг 8 нафар кучли шахматчиси иштирок этган. Унинг мукофот жамғармаси 250 минг долларни ташкил қилиб, бу суммадан ғолиб 70 минг доллар олади. Мусобақа Карлсен томонидан ташкил этилган.
Магнус Карлсен 16-жаҳон чемпиони бўлиб, тарихда биринчи мутлақ чемпион ҳисобланади. У шахматнинг уч тоифасида: классик шахмат, рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлган. Норвегиялик, шунингдек, Халқаро шахмат федерациясининг рейтингида етакчилик қилган энг ёш шахматчи ҳисобланади. У бунга 19 ёш бир ойлигида эришган. Айни вақтда Карлсен классик шахмат ва рапид бўйича жаҳон рейтингига етакчилик қилмоқда, блицда эса Накамурадан кейин 2-ўринни эгалламоқда.
Хикара Накамура АҚШнинг 5 карра чемпиони бўлиб, 15 ёшида FIDE’нинг халқаро гроссмейстер унвонини олган. У бу борада америкалик шахматчилар учун афсонавий шахматчи Роберт Фишер томонидан ўрнатилган рекордни янгилаган.
Тавсия этамиз
Интернетда Трампнинг ўлими ҳақида фейк хабарлар тарқалди
Жаҳон | 17:41 / 30.08.2025
Одилбек Исоқов – банкларни хусусийлаштириш кечикаётгани ҳақида
Иқтисодиёт | 14:10 / 30.08.2025
Москвадаги мигрантлар «Амина» мобил иловаси орқали назорат қилинади
Жаҳон | 18:43 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания визасиз режим ўрнатади
Ўзбекистон | 16:23 / 26.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Бошимга қоп кийдириб, ҳарбий бўлинмага олиб боришди” – Россия армиясига ёлланган навоийлик йигит ҳикояси
Жамият | 16:05
-
Танқиддан сўнг: ТИВ ўзбек муҳожирини ҳақоратлаган рус миллатчисига чора кўришни сўради
Ўзбекистон | 15:40
-
Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
Жамият | 15:35
-
🔴LIVE: “Улар мени қўрқитолмайди” – Трамп | “Геосиёсат”
Жаҳон | 15:16
Мавзуга оид

10:21 / 14.08.2025
10 ёшли шахматчи Сивананда аёллар ўртасидаги энг ёш халқаро мастер бўлди

23:22 / 15.07.2025
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди

09:00 / 09.07.2025
Москвадаги халқаро шахмат турнирида ёш ўзбек шахматчилари муваффақиятли иштирок этишди

17:50 / 21.05.2025