Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1400дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги республиканинг яна тўрт ҳудудида жами 35 нафар бемор соғайиб, кунлик тузалганлар сони 86 нафарга етгани ҳақида хабар берди. Шу вақтгача тузалганларнинг жами сони 1405 нафарни ташкил қилмоқда.
«Шу соатларда бир йўла тўртта ҳудудда: Қорақалпоғистонда 17 нафар, Сурхондарёда 9 нафар, Хоразмда 8 нафар ҳамда Сирдарёда 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Эндиликда тўлиқ соғайганлар Қорақалпоғистонда 87 нафар, Сурхондарёда 29 нафар, Хоразмда 153 нафар ҳамда Сирдарёда 5 нафарга етди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида жами 86 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1405 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолатлари сони 2181тани ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 766 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Украина яқинидаги Полша аэродромидан кучларини олиб чиқиб кетяпти
Жаҳон | 14:40
-
Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказади
Иқтисодиёт | 14:30
-
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
Ўзбекистон | 14:15
-
Белгия Украинага миллиард евро ва F-16 қирувчиларини беради
Жаҳон | 14:15
Мавзуга оид

23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда

13:47 / 03.07.2021
Бухоро вилояти ҳокими коронавирусга чалинди

23:49 / 02.07.2021
ЖССТ Евро-2020 сабабли Европада коронавируснинг янги тўлқини юз бериши муқаррарлигини айтди

18:24 / 02.07.2021