Тожикистонда яна 102 кишида коронавирус аниқланди, уч киши вафот этди
Тожикистонда коронавирус кириб келгани ҳақида илк марта 30 апрель куни расман эълон қилинганди. Бу хабар ЖССТ мутахассислари мамлакатга келиш арафасида эълон қилинди.

Фото: Asia-Plus
Тожикистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ яна 102та ҳолат қайд этилди, жами беморлар сони 230 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Тожикистонда COVID-19 юқтириб олганлар сони 230тага етди, бу 2 май ҳолатига нисбатан 102тага кўп, уч киши вафот этди", - деди вазирлик вакили.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат шифохоналарида 208 киши тиббий кузатувда бўлиб турибди, 246 кишига қониқарли ҳолатда шифохонадан уйларига жавоб берилган.
Касалликка чалиниш билан боғлиқ 230та ҳолатнинг 110таси Душанбеда, 22таси республика бўйсунувидаги шаҳар ва туманларда,, 7таси Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида, 21таси Хатлон вилоятида ва 70таси Сўғд вилоятида қайд этилган.
Тожикистонда коронавирус кириб келгани ҳақида илк марта 30 апрель куни расман эълон қилинганди. Бу хабар ЖССТ мутахассислари мамлакатга келиш арафасида эълон қилинди. Биринчи куни мамлакатда 15 кишида коронавирус аниқланганди. 3 май куни эса бу борада ўзига хос рекорд (52 киши) ўрнатилди.
Тожикистон узоқ вақт коронавирус қайд этилмаган мамлакатлар қаторида эътироф этилганди. 3 май ҳолатига кўра Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Туркманистонда вирус аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди
Иқтисодиёт | 08:12
-
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди
Жамият | 08:09
-
Ҳиндистон Франциядан Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди
Жаҳон | 08:00
-
Amazon орбитага Starlink учун рақобатчи бўлган сунъий йўлдошларни учирди
Фан-техника | 07:50
Мавзуга оид

17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади

17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди

16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди

12:26 / 15.11.2024