Жамият | 07:56 / 05.05.2020
4450
1 дақиқада ўқилади

Миробод ва Сергели туманида иссиқ сув ўчади

Жорий йилнинг 5 май куни Тошкентда соат 8:00дан 16:00га қадар қатор манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

“Тошиссиққуввати” ДУК хабарига кўра, бунга Миробод тумани 6-Иссиқлик марказидан чиқувчи магистраль иссиқлик тармоқларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабдир.

Манзиллар: 

Миробод тумани

Қўйлиқ 1, 2, 3, 4-мавзелари;
Янги қўйлиқ кўчаси;
Янги замон кўчаси;
Эски Саракўл кўчаси;
Толимаржон кўчаси.

Сергели тумани

Қўйлиқ 5, 6, 7-мавзелари.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид