Ўзбекистон | 17:21 / 05.05.2020
25793
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2200дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 5 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2204 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.

Айни вақтгача жами 1454 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, 740 бемор шифохоналарда даволанмоқда.

Шифохоналарда қолаётган беморларнинг 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

4 май куни 10,5 мингдан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилган, шу вақтгача жами 335 минг киши тест қилинган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид