Британия ҳукумати июлдан аҳолини молиявий қўллаб-қувватлашни тўхтата бошлайди - Times
Ҳозирда мажбурий таътилга чиқарилган 6,3 млн ходим давлатдан тўлов олмоқда. Ушбу дастур учун дастлабки бир ойда сарфланган маблағ 8 млрд фунт стерлингдан (қарийб 10 млрд доллар) ошиб кетган.
Буюк Британия ҳукумати июлдан пандемия сабабли вақтинча ишсиз қолган аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни тўхтатишни бошлайди. Бу ҳақда The Times газетаси хабар берди.
Нашрнинг маълумот беришича, бу борада мамлакат молия вазири Риши Сунак келаси ҳафтада расмий баёнот беради.
Британия вазирлар маҳкамаси март ойида пандемия сабабли фаолиятини вақтинчалик тўхтатган корхоналар ишчиларига маош тўланишини таъминлаши ҳақида эълон қилганди. Мамлакат ҳукумати уларга маошининг 80 фоизини, аммо бир кишига бир ойда 2,5 минг фунт стерлингдан кўп бўлмаган маблағ тўланишини таъминлайди.
Маълум бўлишича, ҳозирда мажбурий таътилга чиқарилган 6,3 млн ходим давлатдан тўлов олмоқда. Ушбу дастур учун дастлабки бир ойда сарфланган маблағ 8 млрд фунт стерлингдан (қарийб 10 млрд доллар) ошиб кетган.
Нашрнинг ёзишича, мамлакат молия вазирлиги июлда карантин сабабли ишсиз қолган британияликлар учун тўловнинг максимал миқдорини пасайтиришни режалаштирмоқда. Ўша пайтга келиб 23 мартда киритилган чеклов чоралари бекор бўлиши ва кўпчилик ишга қайтиши кутилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар сони 196 мингдан ошган, 30 мингга яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
14:28
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024