Жаҳон | 17:40 / 06.05.2020
5466
1 дақиқада ўқилади

Латвия, Литва ва Эстония ўзаро чегараларни 15 майдан очади

Литва бош вазири Саулюс Сквернялиснинг фикрича, Болтиқ мамлакатлари коронавирус тарқалишига қарши самарали кураша олди.

Фото: Getty Images

Болтиқ давлатлари 15 майдан аҳолининг қўшни давлатлар орасида эркин ҳаракатланиши учун ички чегараларини очади. Бу ҳақда Латвия бош вазири Кришьянис Кариньш маълум қилди.

"Эстония бош вазири Юри Ратас ва Литва бош вазири Саулюс Сквернялис билан видеомулоқот чоғида 15 майдан ички чегараларни очиш ва Болтиқ мамлакатлари аҳолисининг эркин ҳаракатланишига келишиб олдик", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Литва бош вазири Сквернялиснинг фикрича, Болтиқ мамлакатлари коронавирус тарқалишига қарши самарали кураша олди.

"Биз мамлакатларимиз соғлиқни сақлаш тизимларига ишонамиз", - деб ёзди у Facebook саҳифасида.

Маълумотларга кўра, Болтиқ мамлакатларида коронавирусга чалинганлар сони 3 мингдан ортиқ бўлиб, 120 киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид