Ўзбекистон | 18:40 / 06.05.2020
52561
2 дақиқада ўқилади

«Сардоба» сув омборидаги сувнинг учдан бир қисми оқиб кетгани маълум қилинди

1 май куни Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида рўй берган техноген офат оқибатида омборда тўпланган сувнинг тахминан 35 фоизи йўқотилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экопартия аъзоси Ислом Хушвақтов Kun.uz мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Ислом Хушвақтовнинг сўзларига кўра, «Сардоба» сув омборининг ҳажми Тошкент денгизидан тўрт баравар катта.

«Сардоба сув омборининг умумий ҳажми 920 млн метр кубни ташкил этади. Тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу – Чорвоқ сув омборидан 42 баравар кичик, Тошкент денгизидан эса 4 баравар катта ҳажмга тенг.

Ҳисоб-китоблар ҳали якунлангани йўқ. Ҳозиргача маълум бўлишича, омборда сақланган сувнинг тахминан 35 фоизи (яъни 322 млн метр куб сув) техноген фалокат туфайли оқиб чиқиб кетган», – деди Экопартия депутати.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлиб, бир киши бедарак йўқолди. Ўзбекистон ҳудудида 90 мингга яқин, Қозоғистонда эса 31 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди.

Техноген офатдан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги гидроиншоотларда текширув ишлари бошланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди