Ўзбекистон | 15:00 / 06.05.2020
49755
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университетига қабул бошланди!

Фото: Турин политехника университети

Азиз абитуриентлар ва ота-оналар!

Сизларга мамнуният билан шуни маълум қиламизки, Тошкентдаги Турин Политехника университетига 2020/2021 ўқув йили учун қабул бошланди.

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзавтосаноат”, Италиянинг Турин Политехника университети ҳамда бошқа манфаатдор бизнес-ассоциациялар ҳамкорлигида ташкил этилган.

Таълим жараёни Италиянинг Турин политехника университети томонидан қабул қилинган таълим дастурларига, олий таълимнинг халқаро сифатига мос келувчи талабларига, Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартларига мувофиқ олиб борилади. Университет ўз олдига қўйган асосий вазифалардан бири – ишлаб чиқариш ва хўжалик объектларини лойиҳалаш ҳамда қуришга ихтисослашган ташкилот ва корхоналар учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб беришдир. Университет талабалари ҳамда профессор- ўқитувчилари  бир неча йиллардан бери халқаро ташкилотларнинг турли дастурларида фаол иштирок этиб, ҳар йили Италия, Германия, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларга алмашинув дастури орқали бориб ўз малакаларини ошириб қайтмокдалар. Бундан ташқари, талабалар Европанинг дунёга танилган йирик корxона ва ташкилотларида амалиёт ўтамоқдалар.

Абитуриентларни қабул қилиш ва университет битирувчиларини аттестациядан ўтказиш жараёни Италиянинг Турин Политехника университети томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Шошилинг! Дунё бўйлаб 120 дан ортиқ давлатлар тан олган дипломга эга бўлинг! Битирувчиларга Италиянинг Турин политехника университети дипломи берилади ва ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган қонунчилик нормаларига мос келадиган олий таълим ҳақидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Кириш имтиҳонларида юқори балл олган абитуриентлар ўрнатилган имтиёз асосида иккинчи курсдан қабул қилиниш имкониятига эга бўладилар. Бунинг учун абитуриент етарли тил кўникмаларига эга бўлиши талаб этилади. Абитуриент бу имкониятни рад этиши ва таълимни биринчи курсдан давом эттириши мумкин.

2019/2020 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети бакалавриат босқичининг ҳар бир йўналиши учун белгиланган қабул квотаси қуйидагича тақсимланади:

2020/2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари икки босқичда бўлиб ўтади:

  • Биринчи имтиҳон 22 МAЙ куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да бўлиб ўтади (рўйхатдан ўтиш охирги муддати - 18 май, номзодлар максимал сони – 200 киши). Ушбу имтиҳон онлайн тарзда бўлиб ўтади, шунинг учун ҳар бир номзод компьютер/ноутбук ва видеокамерага эга бўлиши керак;
  • Иккинчи имтиҳон (номзодлар сони чекланмаган) июль ойининг бошида бўлиб ўтади (аниқ саналар ва тартиби кейинроқ эълон қилинади).   

Онлайн анкета тўлдириш: www.polito.uz  —->>>

https://didattica.polito.it/pls/portal30/sviluppo.pkg_apply.login?p_lang=EN

Ўзбек тилида | Рус тилида | Инглиз тилида

Номзодлар 1-босқичдан ўтишлари шарт бўлиб, ушбу босқични амалга оширмай 2-босқичга ўта олмайдилар!

2-босқич – кириш имтиҳонлари жараёнининг шаффофлигини таъминлаш учун, карантин пайтида, 1-босқични тугатгандан сўнг, ариза берувчи (абитуриент) паспортининг электрон нусхасини қуйидаги манзилга юбориши лозим: admission@polito.uz.

Барча фанлар бўйича тестлар инглиз тилида ўтказилади!

2019/2020 ўқув йили кириш имтиҳонларидан ўтган абитуриентлар учун ажойиб имконият!

COVID-19 пандемияси сабаб, бу йилги қабул жараёни ўз вақтида бошланмади ва одатий ўрнатилган тартибда бўлиб ўтмаяпти.

Ушбу вазиатни ҳисобга олган ҳолда, ўтган 2019/2020 ўқув йили кириш имтиҳонида, абитуриент томонидан тўпланган балл бу йил учун ҳам ҳақиқий деб ҳисобланади ва ушбу абитуриентлар Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига 2020/2021 ўқув йилида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади!

Бир академик йил Тошкентдаги Турин политехника университетида таълим олиш учун тўлов миқдори 28 500 000 (йигирма саккиз миллион беш юз минг) сўмни ташкил этади.

 

Зарур ҳужжатлар, имтиҳонлар тартиби ва бошқа маълумотлар ҳақида батафсил: www.polito.uz сайтида.

Телефон рақамлари: 71 246-63-48, 71 246-80-52

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид