Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёликлар муаммолари Президент Администрацияси назоратида
Сардоба шаҳарчасида Президент Администрацияси вакиллари раҳбарлигида тезкор штаб ташкил этилди.
Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов бошчилигидаги Президент Администрацияси масъул ходимлари ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидан Халқ қабулхоналари вакиллари Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида содир бўлган ҳалокатда талофат кўрган қишлоқларга зудлик билан етиб борди.
Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларида сув тошқинидан зарар кўрган 24та маҳаллада вазиятни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Сардоба шаҳарчасида Президент Администрацияси вакиллари раҳбарлигида тезкор штаб ташкил этилди.

Ушбу штаб қошида йўналишлар бўйича 12 та ишчи гуруҳи тузилиб, унинг таркибига Президент Халқ қабулхоналари, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хизматлари марказлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ермулккадастр ходимлари киритилди.
Тезкор штаб томонидан Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича зурур чора-тадбирлар белгиланди ва унинг ижросини таъминлаш ишлари жадаллик билан бошлаб юборилди.

Жумладан, Халқ қабулхоналари ходимлари офатдан зарар кўрган ҳар бир хонадонга бориб, оилаларнинг турар-жойлари ва молк-мулкларига етказилган зарарларни аниқмоқда. Уйма-уй юриш орқали ҳар бир оиланинг турар-жойлари, қўшимча бинолари (ошхона, омборхона, молхона, ҳаммом, тандирхона, гараж ва бошқалар), маиший буюмлари, транспорт воситалари, қорамоллари, отлари, қўй-эчкилари, паррандалари, боғлари, исиқхоналарига етказилган зарарлар ҳамда йўқолган ҳужжатлари аниқланмоқда.
Президент Администрацияси ходимлари офатдан зарар кўрганларнинг ҳар қандай муаммосини ҳал этиш, жабрланган фуқароларнинг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқилиши ҳамда уларда кўтарилган масалаларнинг жойида ҳал этилишини таъминламоқда.

Хусусан, 7 май ҳолатига ишчи гуруҳлар томонидан Сардоба туманининг “Қўрғонтепа”, Оқолтин туманининг “Аҳиллик” ва “Саховат” маҳаллаларидаги 1300дан ортиқ хонадонлар ўрганилиб, биринчи кунлардаёқ мингга яқин оила кундалик рўзғор учун зарур бўлган идиш-товоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, гигиеник воситалар ҳамда иссиқ кийим-кечаклар билан таъминланди.
Шу билан бир қаторда ҳудудларда тозалаш, таъмирлаш ва қурилиш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Хусусан, бугунги кунда жойларда чиқиндиларни олиб чиқиш, йўлларни таъмирлаш, аҳолини сув, электроэнергия ва газ таъминотини йўлга қўйиш ишлари кетмоқда. Бу ишларга 20 мингдан зиёд ишчилар ҳамда 3.5 мингга яқин махсус техника жалб этилган.
Мавзуга оид
18:58 / 14.05.2026
Беҳзод Норматов президентнинг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди
13:38 / 04.09.2025
Бош вазир ўринбосари автомобиллар нархини “тартибга солиш”ни буюрди
11:40 / 16.07.2025
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
18:34 / 14.07.2025