Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2400дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 24 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 10 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2411 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Сўнгги ҳафталарда янги зарарланиш ҳолатлари сони тузалганлар сонидан кам бўлмоқда. 9 май куни жами 24та янги ҳолат қайд этилиб, 71 нафар бемор тузалганди.
Бугун жами 62та янги ҳолат аниқланиб, 10 бемор тузалди.
Шу вақтгача мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1856 нафарни ташкил этмоқда, айни вақтда шифохоналарда 545 бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025