Сингапурлик олимлар пандемия якунланиши бўйича берган барча прогнозларини бекор қилишди
Сингапурнинг технология ва дизайн университети турли давлатларда пандемия якунланиши бўйича берган прогнозлари жадал ўзгараётган вазият сабабли бошқа долзарб эмаслигини маълум қилди.
Университет сайтида прогнозларни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш кераклиги, чунки улар табиатан аниқ эмаслиги ҳақида хабар пайдо бўлган. “Баъзи прогнозларга асосланган ҳаддан ташқари оптимизм хавфли, чунки у интизомни сусайтириб, вирус тарқалишига олиб келиши мумкин”, деб айтилган хабарда.
Тадқиқотчилар жавобгарликдан бош тортиб, бошқа университет ва давлатлардаги ҳамкасблари тақдим қилаётган жадвалларга назар солишни таклиф қилишган.
Сингапурлик олимларнинг услуби юқумлик касаллик тарқалишининг математик модели - SIR-моделга асосланган бўлган. У муайян давлатдаги касалликка мойиллар, касалланганлар ва соғайиб кетганлар динамикасини ифодалаган. Унда аҳоли сони, вирус юқувчанлиги коэффициенти, бир кунда касалланганларнинг кўпайиши каби кўрсаткичлар ҳисобга олинган. Сингапурлик олимларнинг прогнозларига кўра, Россияда пандемия августда, АҚШда эса сентябрда якунланиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
16:17 / 04.10.2024
Ярим асрда биринчи марта: Сингапурда собиқ вазир пора олгани учун қамалди
21:03 / 31.08.2024
Сингапурда эркак хотини билан ажрашиш учун унинг машинасига каннабис ташлаб қўйгани аниқланди
14:02 / 24.08.2024
Сингапур компанияси Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейсларини амалга оширмоқчи
09:21 / 25.07.2024