Ўзбекистон | 14:02 / 24.08.2024
2233
1 дақиқада ўқилади

Сингапур компанияси Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейсларини амалга оширмоқчи

Ўзбекистон элчихонаси Сингапурнинг етакчи сайёҳлик компанияларидан бири — Chan Brothers Travel билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйди.

Фото: Дунё

Ҳамкорлик доирасида NATAS Holidays 2024 халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон туризм салоҳияти кенг намойиши этилди. Тадбирда 60 та экспонент ва 12 та миллий туризм ташкилотлари қатнашди.

20 минг квадрат метр майдонда бўлиб ўтган ушбу кўргазма нафақат Сингапур, балки Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа кўплаб давлатларидан ташриф буюрган кенг жамоатчиликни ҳам ўзига жалб қилди.

Кўргазма меҳмонларига мамлакат маданий мероси, ноёб тарихий обидалари ва гўзал табиат манзаралари акс этган туристик пакетлар тақдим этилди.

Йил охиригача  Chan Brothers Travel  компанияси Сингапурдан Ўзбекистоннинг асосий туристик марказларига тўғридан тўғри чартер рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид