08:46 / 13.05.2020
7845

LG иккита дисплейли антиқа смартфон тайёрламоқда

Жанубий Кореянинг LG компанияси иккита дисплейли смартфонни чиқаришга тайёрламоқда. Дисплейлардан бири айланадиган бўлади. 

Бу ҳақда ETNews нашри хабар берди.

Таъкидланишича, Wing деб шартли номланган қурилма 6,8 дюймли айланувчи асосий дисплей ҳамда унинг остида жойлашувчи квадрат шаклдаги 4 дюймли экран олади. Бундай схема иккинчи экранни қўшимча вазифалар учун қўллаш имконини беради. Мисол учун, фойдаланувчи асосий экранда суратлар кўриши, иккинчи дисплейда эса суратларни таҳрирлаш ускуналари панели жойлашиши мумкин. 

Тахминларга кўра, қурилма 7-сериядаги Qulacomm Snapdragon процессори ва асосий камераси 64 Мпли учта камера билан жиҳозланади. Қурилма 5G тармоқни қўллаб-қувватлайди. Смартфон жорий йилнинг 2-ярмида сотувга чиқарилиши ва унинг нархи 820 доллар бўлиши кутилмоқда.

The Verge нашрининг эслатишича, бунгача LG тарихида айланувчи экранли мобил телефонлар бўлган: компания 10 йилча аввал бир нечта шундай телефонлар ишлаб чиқарган. Бироқ уларнинг айланувчи экранлари остида иккинчи дисплей эмас, балки клавиатура жойлашган.

Top