Жамият | 08:42 / 13.05.2020
3499
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Жорий йилнинг 13 май соат 10:00 дан 18:00 га қадар Мирзо Улуғбек тумани   Сайрам кўчасида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, шу муносабат билан айрим манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.  

Аҳоли истеъмолчилари:

Олмачи кўчаси;
Олмачи 1-тор кўчаси;
Олмачи 2-тор кўчаси;
Сайрам 5, 7-тор кўчалари;
Сайрам берк кўчаси;
Э.Мараимов кўчаси.

Улгуржи истеъмолчилар;

71-умумтаълим мактаби;
5-сонли болалар шифохонаси;
"Тошиссиққуввати" ДУК Мирзо Улуғбек тумани 3/1 бошқармаси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид