Ўзбекистон | 10:10 / 14.05.2020
26999
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2620тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 8 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 14 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2620 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган. 

Айни пайтда Ўзбекистонда 2076 киши коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил қилмоқда.

Шифохоналарда даволанаётган 533 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид