Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда хусусий тадбиркорни 10 000 000 сўмга «ухлатган» шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 10 май куни Хоразм вилоятининг Ҳазорасп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.
Уларга кўра, шу йил 15 январь соат 15:30ларда "Оталиқ" маҳалласида яшовчи Х.С. "Боғдор" маҳалласи ҳудудида жойлашган автотураргоҳда шу маҳаллада яшовчи хусусий тадбиркор Ў.Р.га Тошкент шаҳридаги “Рустамбой” исмли ҳамкорига 10 000 000 сўм пулни етказиб беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан пулларни олиб, айтилган шахсга етказмай ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Х.С. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026