Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Тошкент, Самарқанд ва Навоийда коронавирусга чалинганлар сони кўпайди
18 май куни Ўзбекистонда жами 38та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 67 нафар бемор тузалди. Шу вақтгача 2314 бемор соғайган, айни вақтда шифохоналарда 464 бемор даволанмоқда. Республика бўйича даволаниш кўрсаткичи 82 фоизга етган.
ССВ маълумотига кўра, бугун коронавирус қайд этилганларнинг 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари ҳисобланади, чартер рейс орқали БААдан олиб келинган 2 кишига ва Тожикистондан келган 1 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган. Шунингдек, олдиндан карантинда бўлган 26 кишида вирус аниқланган.
Бугун энг кўп янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида қайд этилган - 18 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган. Айни вақтда Тошкентда қайд этилган жами ҳолатлар сони 1049тага етган (Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти ҳам қўшиб ҳисобланганда), шу вақтгача 772 бемор тузалган, 6 киши вафот этган, шифохоналарда 271 бемор даволанмоқда.
Самарқандда яна 14 кишида вирус аниқланди ва жами ҳолатлар сони 275тага етди. Шу вақтгача 175 бемор тузалган, 1 киши вафот этган, 99 бемор даволанишни давом эттирмоқда.
Навоийда бугун беморлар сони 6 нафарга ўсди, барча ҳолатларда олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасида вирус аниқланган.
Бугун Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 39 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Шунингдек, Самарқандда 21, Наманганда 7 нафар беморга жавоб берилди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025