Ўзбекистон | 14:46 / 19.05.2020
7192
1 дақиқада ўқилади

Маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш қайта йўлга қўйилди

Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш қайта йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича махсус комиссиянинг 6 майдаги йиғилиш баёнига асосан жорий йилнинг 8 май кунидан бошлаб республика ҳудудида карантин бўйича чекловларни босқичма-босқич бекор қилиб борилиши белгиланганди.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш қайта йўлга қўйилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги қошидаги Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида, 15 май санасидан бошлаб маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб беришга рухсат берилган.

Мавзуга оид