01:07 / 19.05.2020
38291

Тожикистонда кунлик ўсиш кетма-кет тўртинчи кун 200 нафардан ошмоқда

Фото: Asia-Plus

Бугун Тожикистонда яна 205 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мамлакатдаги коронавирус ҳақида маълумот бериб борувчи covid.tj сайтида маълум қилинган.

Эндиликда Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 1 729 нафарга етди. 18 май куни мамлакатда яна икки киши вирус сабаб вафот этди ва ўлим кўрсаткичи 41 нафарга етди. Тожикистонда кунлик ўсиш кетма-кет тўртинчи кун 200 нафардан ортиқ бўлди: 15 май 211 нафар, 16 май 204 нафар, 17 май 202 нафар ва 18 май 205 нафар.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Тожикистонда энг кўп (41та) ўлим ҳолати қайд этилган (https://www.worldometers.info/coronavirus/). Қозоғистонда вирус 35 кишининг умрига зомин бўлган, Ўзбекистон ва Қирғизистонда мос равишда 13 ва 14 киши коронавирус қурбонига айланган. Энг кўп касалланганлар эса Қозоғистон (6 440 нафар) ва Ўзбекистонда (2 791)да қайд этилган. Тожикистонда 1 729 киши, Қирғизистонда 1 216 киши вирусга чалинган. Туркманистонда эса расман коронавирус аниқланмаган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top