Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланади
Ўзбекистон Республикаси президентининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарори имзоланди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида нишонланади.

«Эзгулик, саховат ва мурувват ойи бўлган муборак Рамазон ойи бу йил мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли уйда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитида муносиб ўтказилмоқда. Эл-юртимиз турли синов ва қийинчиликлардан янада кучли ва қудратли бўлиб ўтган ҳолда, муқаддас Рамазон ҳайитини эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик билан кутиб олмоқда.
Ушбу улуғ айёмнинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни, унинг жамиятимизда сахийлик, шукроналик, меҳр-оқибат каби фазилатларни қарор топтиришдаги аҳамиятини инобатга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонлансин», дейилади қарор матнида.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ер қарида улкан олтин захиралари борлиги аниқланди
Жаҳон | 00:12
-
Малта июн ойида Фаластин мустақиллигини тан олади
Жаҳон | 23:20 / 25.05.2025
-
SpaceX компанияси Starship кемаси портлашига нима сабаб бўлганини эълон қилди
Жаҳон | 22:35 / 25.05.2025
-
АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда
Жаҳон | 21:46 / 25.05.2025
Мавзуга оид

19:36 / 27.02.2025
Рамазон ойининг бошланиши 1 мартга тўғри келади

13:15 / 28.04.2022
Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг илк кунини аниқлаш мақсадида Шаввол ҳилоли кузатилмоқда

19:00 / 26.04.2022
Президент ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 5 кун дам олиши ҳақида гапирди

06:31 / 13.05.2021