Уҳанда ёввойи ҳайвонларни ейиш, ов қилиш ва сотиш тўлиқ тақиқланди
Коронавирус илк бор қайд қилинган Хитойнинг Уҳан шаҳрида ёввойи ҳайвонларни ейиш, ов қилиш ва сотиш тўлиқ тақиқланди. Тақиқлов 5 йил давомида кучда бўлади.

Фото: Aly Song / Reuters
Бу ҳақда шаҳар маъмурияти маълум қилган. Ушбу қарор коронавирус инфекцияси ҳайвонлардан одамларга юққани тахмин қилиб келинаётгани сабабли қабул қилинган.
“Ёввойи ҳайвонларни истеъмол қилиш, уларга ов қилиш, ноқонуний савдоси ҳамда истеъмол қилиш учун тутқунликда кўпайтириш тўлиқ тақиқланади”, дейилган хабарда.
Жумладан, қуруқликда яшовчи барча ҳайвонлар, жумладан давлат томонидан муҳофаза қилинувчи, табиий муҳитда ўсган, инсонлар томонидан ўстирилган ёввойи ҳайвонларни ва улардан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилиш тақиқланади.
Ушбу фармон йўқолиш хавфи остида бўлган камёб ҳайвонлар ҳамда истеъмол қилиниши қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақиқланган ҳайвонларни ҳам ўз ичига олади.
Бозорлар, интернет савдо майдончалари, дўконлар ва бошқа савдо нуқталарида ёввойи ҳайвонлар савдосига йўл қўйилмайди. Шунингдек, ҳар қандай ташкилот ёки жисмоний шахсларнинг ёввойи ҳайвонлар ва улардан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилишга чақирувчи реклама жойлаштириши ман қилинади.
Аввалроқ Хитойнинг Цзилинь провинциясида коронавируснинг авж олиши сабабли 108 млн киши карантинга олинганди. Маҳаллий аҳоли мамлакатда эпидемия тугаган деб ҳисоблангани сабабли бундан саросимага тушиб қолган. Коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида провинция билан темир йўл ва автобус алоқаси тўхтатилган, мактаблар ёпилган, қатъий карантин чоралари киритилган.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
Жаҳон | 19:45
-
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда
Жаҳон | 19:29
-
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
Жамият | 18:38
-
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди
Жаҳон | 18:28
Мавзуга оид

16:36 / 17.01.2025
Ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди

14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди

11:55 / 09.11.2024