Жаҳон | 22:01 / 22.05.2020
24335
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 2500дан ошди

Қайд этилишича, ҳозирда мамлакатда 3151 киши шифокорлар кузатувида бўлиб турибди, охирги сутка давомида 1089 киши бу касалликдан соғайган. 

Фото: Asia-Plus

Тожикистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 2551 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Жума оқшоми ҳолатига кўра, Тожикистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 201та янги ҳолат қайд этилди, беморлар сони 2551 нафарга етди, сутка давомида бу касалликдан вафот этганлар бўлмади",  - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда мамлакатда 3151 киши шифокорлар кузатувида бўлиб турибди, охирги сутка давомида 1089 киши бу касалликдан соғайган. 

Тожикистон ҳукумати ва соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус профилактикаси ва уни даволаш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

21 май куни Тожикистонда 3 киши коронавирус сабаб вафот этганди ва касаллик қурбонлари сони 44 нафарга етди. Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори ўлим кўрсаткичи ҳисобланади.

Мавзуга оид