09:00 / 24.05.2020
7045
Реклама

Dream City Development Рамазон ҳайити байрами билан табриклайди

Фото: Dream City Development

Dream City Development компанияси муқаддас Рамазон ҳайити байрами билан табриклайди. Бир неча асрлардан бери мазкур байрам ва ундан аввалги рўза тутмоқлик – руҳиятнинг чидамлилик синови, мурувват, эзгулик, умуминсоний қадриятларнинг мустаҳкамлашга етаклаган. Доимгидан фарқли ҳолда, айни шу йил, мураккаб давр жаҳон пандемияси ҳамда Сирдарёдаги фалокат пайтида юртдошларимиз қалбидаги ҳамжиҳатлик, саховат, бағрикенглик туйғулари юзага чиқди. Кўп миллатли халқимиз барча синовлардан шараф, ўзаро тушуниб бирдамликда ва масъулият билан ўтаётгани самимий таҳсинга лойиқдир.

Dream City Development компанияси барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити байрами билан муборакбод этади ҳамда ҳар бир оилага мустаҳкам пойдеворга эга бахт, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик тилайди. Биз елкама елка туриб, бирликда ва тўлиқ ишонч билан мамлакат равнақига ҳисса қўшамиз ва барча қийинчилик, машаққатларни бирга енгамиз. Мазкур айём хотиржамлик, муҳаббат, ўзаро тушуниш, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик кайфиятида ўтсин. Келажак авлодлар учун намуна бўладиган хайрли ва эзгу ишларга интилиш ҳеч кимнинг қалбида ҳеч қачон сўнмасин.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top