Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзон Қодировнинг бетоблиги ҳақидаги хабарлар рад этилди
Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов Рамзон Қодировнинг бетоблиги ҳақида тарқалаётган ахборотни рад этди.
“Ҳар хил гаплар юрипти, нималар дейишмаяпти. Республикамиз раҳбари Рамзон Қодиров соғ-саломат, у ҳақида гапирилаётгани ва ёзилаётгани ёлғон”, деб айтган Даудов Instagram’ аккаунтида.
Унинг айтишича, “бир гуруҳ одамлар истаётган нарсасини бордек қилиб кўрсатиш мақсадида турли миш-мишлар тарқатмоқда”. “Улар нимани исташаётган бўлса шу ҳақда, қандайдир касаллик, фоизларни ёзишмоқда, буларнинг бари ёлғон. Мен халқ бу миш-мишлардан хавотирга тушганини биламан ва сизни хотиржам қилмоқчиман: ҳаммаси жойида”, деб таъкидлаб ўтган Даудов.
Бундан ташқари, Чеченистоннинг соғлиқни сақлаш вазири Эльхан Сулейманов ва “Грозний” телеканали директори Аҳмад Дудаевда ҳам коронавирус аниқлангани ҳақидаги гаплар ҳақиқатга мос эмас.
Аввалроқ Россиянинг бир қатор ОАВлари Рамзон Қодиров коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкинлигини, шу сабабли 21 май кечқурун Москвага даволаниш учун етказилганини маълум қилган. Қодировнинг матбуот хизматида ҳанузгача унинг саломатлиги бўйича расмий изоҳлар берилмай келинаётганди.
Мавзуга оид
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
15:22 / 25.02.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчи экстрадициясини тўхтатди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026