Иқтисодиёт | 11:16 / 25.05.2020
27337
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг 26 майдан янги курсини эълон қилди.

Унга кўра долларнинг расмий курси 9,74 сўмга қимматлаб, бир доллар 10139,3 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 96,72 сўмга кўтарилиб, 11051,84 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси ҳам 3,81 сўмга қимматлашган ва 1 рубль 141,35 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид