07:22 / 26.05.2020
8106

Борис Жонсон коронавирусдан кейин кўзи яхши кўрмаётганидан шикоят қилди

Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирусни бошдан ўтказгандан кейин кўзи яхши кўрмаётганини маълум қилди. 

Бош вазир бу ҳақда матбуот анжуманда хабар қилган.      

Жонсоннинг таъкидлашича, касалликдан кейин у биринчи марта кўзойнакдан фойдаланишига тўғри келган. Жонсон кўзи хиралашганини коронавирус билан боғламоқда. 

Британия бош вазири 27 март куни коронавирусга чалингани ва шу сабабли карантинга кетганини маълум қилган. Ўша вақтда унда касалликнинг енгил аломатлари пайдо бўлган ва бош вазир масофадан туриб ишлашни давом эттирган. 

Бироқ Жонсоннинг тана ҳарорати тушмагач ва йўтали ўтмагач, шифокор тавсиясига кўра у 5 апрелда шифохонага жойлаштирилган. Бир кун ўтиб Жонсоннинг аҳволи ёмонлашгани ва интенсив даволаш бўлимига ўтказилгани маълум қилинган.

12 апрелда бош вазир шифохонадан чиқарилган, 27 апрелда эса ўз вазифаларини бажаришга қайтган. Бу вақт давомида ҳукуматда унинг ўрнини ташқи ишлар вазири Доминик Рааб эгаллаб турган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top