ЖССТ коронавирусни даволашда гидроксихлорохинни қўллашни тўхтатди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни даволашда безгакка қарши дори воситаси – гидроксихлорохинни қўллашнинг клиник синовларини вақтинчалик тўхтатди. ЖССТ бош директорининг таъкидлашича, ушбу дорининг таъсирини батафсил таҳлил қилиш лозим.

“Клиник синовлар ўтказиш бўйича ижрочи гуруҳ гидроксихлорохинни қўллаш бўйича вақтинча танаффус олди”, деб айтган ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус.
Унинг таъкидлашича, ЖССТ ушбу дори воситасининг устунликлари ва зарарларини тегишлича баҳолаши лозим. Синовлар гидроксихлорохиннинг коронавирусни даволашда қўлланишининг хавфсиз экани ҳақида маълумотлар олинмагунча ўтказилмайди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусга чалинмаслик учун гидроксихлорохин қабул қилаётганини айтган. Унинг таъкидлашича, ушбу дорини кўплаб шифокорлар ва вирусга чалиниш хавфи юқори бўлган жойларда ишловчилар қабул қилади.
Бироқ кўплаб сиёсатчилар, жумладан АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Трампни гидроксихлорохин қабул қилаётгани учун танқид қилган. Шунингдек, сенат аъзоси Чак Шумер “ҳар қандай эксперт гидроксихлорохин коронавирусга қарши ёрдам бермаслигини айтиши мумкинлигини, шу сабабли Трамп одамларга ёлғон умид бераётганини” айтган.
Гидроксихлорохин безгакка қарши дори воситаси бўлиб, ўнлаб йиллардан бери мавжуд. Охирги ойларда кўплаб давлатларда у коронавирусга қарши қўлланмоқда.
Кўплаб олимлар ушбу дорини қўллашда эҳтиёт бўлишга чақиришади. Европанинг дори воситалари агентлигида таъкидланишича, гидроксихлорохинни хлорохин каби, клиник синовлар ва умуммиллий кўламдаги фавқулодда вазиятлардан ташқари, коронавирусга қарши қўлламаслик керак.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025