Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида отишма оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Саудия Арабистонида ўзаро адоватда бўлган икки оиланинг аъзолари отишма уюштирди. Отишма оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.
Отишма Асир вилоятида юз берган. Унинг оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва яна 3 киши яраланган. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Полициянинг аниқлашича, барча ҳалок бўлганлар Саудия Арабистони фуқаролари бўлган. Қуроллар тортиб олиниб, воқеа тергов қилиниши бошланган.
Ахборот агентлигининг таъкидлашича, подшоҳликда оммавий қотилликлар жуда камёб ҳодиса ҳисобланади. Полицияда отишма террорчилик билан боғланмаган, деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
18:27 / 13.01.2026
Ўзбекистон U23 гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқди
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
20:58 / 10.01.2026
Ўзбекистон U23 жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи баҳсда дуранг ўйнади
21:44 / 07.01.2026