Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 апрель маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланади
Ўзбекистонда маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш мўлжалланмоқда.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга мувофиқ, 15 апрель Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланиши мумкин.
Билдирилишича, ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
13:05 / 01.06.2026
Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларини тақдирлади
19:32 / 15.05.2026