Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан яна 7 кишида коронавирус аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 27 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3396 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 7 нафар аҳоли орасида, Самарқанд вилоятида 1 нафар аҳоли орасида, Тошкент вилоятида эса 1 нафар аҳоли орасида, 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган», дейилади хабарда.
27 май куни жами 79та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 32 киши касалликдан соғайди ва шу вақтгача тузалганлар сони 2668 нафарга етди.
Ҳозирда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 714 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025