12:45 / 01.06.2020
14142

Май ойида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум қилинди

2020 йилнинг май ойида истеъмол нархлари ва тарифларининг ой давомидаги ўртача ўсиш суръати 0,3 фоизни ташкил этди.

Фото: Reuters

Давстатқўм хабарига кўра, мева ва сабзавот нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда, ушбу кўрсаткич даражаси 1,0 фоизни ташкил этган.

2020 йилнинг январь-май ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,8 фоизга кўтарилди.

Йиллик даврда эса (2019 йилнинг майига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,0 фоизни ташкил этди.

Ўртача ойлик ИНИ ўсишини ҳисоблаш натижаларига кўра, 2020 йилнинг январь-май ойларида ушбу кўрсаткич 0,9 фоизни, 2019 йилнинг шу даврида эса 1,2 фоизни ташкил этган.

Бозорларнинг янги мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили билан тўйинганлиги сабабли, ушбу товарлар гуруҳи умумий нархларининг пасайишига олиб келиб, натижада жорий йилнинг май ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 99,8 фоизни ташкил этди.

Ой давомида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 0,6 фоиз, хизматлар 0,8 фоизга ошган.

Top