Жаҳон | 08:25 / 01.06.2020
45786
2 дақиқада ўқилади

Путиннинг россияликлар орасида рейтинги янада пасайди

Фото: Ведомости

Россияликларнинг ўз президентлари Владимир Путинга ишонч рейтинги бир ой ичида янада пасайди. Ҳозирда 25 фоиз россиялик Путинга ҳаммадан кўпроқ ишонишини айтган. Бундан “Левада-центр” ўтказган сўровнома натижалари дарак бермоқда

22-24 май кунлари ўтказилган сўровнома иштирокчиларига улар ҳаммадан кўра кўпроқ ишонадиган сиёсатчиларни айтиш таклиф қилинган. Путиннинг номини 25 фоиз респондент тилга олган. Апрелда Россия президенти рейтинги 28 фоиз бўлганди.  

Бундай пасайишга қарамай, Путин сиёсатчилар орасида бу борада 1-ўринни эгалламоқда. 2-ўринни мудофаа вазири Сергей Шойгу (14 фоиз), 3-ўринни бош вазир Михаил Мишустин (11 фоиз) эгаллаган.

Мухолифатчи Алексей Навальний ва Москва мэри Сергей Собяниннинг рейтинги эса бир хилда 4 фоизни ташкил қилган.

Аниқланишича, Путинга 55 ёшдан катта аёллар, пенсионерлар, раҳбарлар ва директорлар кўпроқ ишонади.

2017 йил ноябрдаги шундай сўровномада Путиннинг рейтинги 59 фоизни ташкил қилган. 2019 йил июнида эса бу кўрсаткич 40 фоизга, жорий йил январида эса 28 фоизгача пасайиб кетган. 

Жорий апрелда “Левада-центр” россияликларнинг Путинга ишончи тарихий минимумгача – 59 фоизгача камайиб кетгани маълум қилинган. Кремлда бунга жавобан “Левада-центр” ўтказадиган сўровномаларга марказ олиб борадиган услублар сабабли тўлиқ ишонмасликлари айтилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти